"ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИХТИСОСЛАШУВИ" ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФЛАР
收藏资源简介:
Ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий ихтисослашуви, унинг шаклланиш омиллари ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Мамлакатнинг турли минтақалари табиий ресурслар, меҳнат салоҳияти, инфратузилма ва геоиқтисодий ўрни жиҳатидан фарқ қилгани сабабли ҳар бир ҳудуд ўзига хос иқтисодий йўналишга эга бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, ҳудудлар ўртасида иқтисодий ривожланиш даражасида номутаносибликлар, иш ўринлари тақсимотидаги фарқлар ҳамда инвестицияларнинг нотенг жойлашуви каби муаммолар мавжуд. Мақолада ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган асосий йўналишлар сифатида ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, саноатни диверсификация қилиш, эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилаш каби ечимлар таклиф этилган. Шунингдек, ҳудудлар иқтисодий ихтисослашувини чуқурлаштириш орқали мамлакат иқтисодий ўсишини мувозанатли таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилган.



