ҲАРБИЙ ҲИЗМАТЧИЛАРНИНГ АХЛОҚ-ПСИХОЛОГИК ҲОЛАТИНИ БАШОРАТИ ВА ШАКЛЛАНИШ ЙЎЛЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛИ ҚИЛИШ.
收藏资源简介:
ХХI асрнинг юксак ахборот технологиялари ва интеллектуал савиянинг кескин ошиши асри бўлиши сифатида башорот қилинганлиги бежиз эмаслигини бугунги кун воқеликлари кўрсатиб турибди. Бу ҳолат инсоний муносабатлар соҳасида ҳам ислоҳотлар юз бериши, интеллектуал савияси юқори инсонлар билан муомала қилишнинг ва уларга самарали таъсир кўрсатишнинг нозик ҳамда ўзига хос усулларини танлашни талаб қилади. Инсоният тарихининг барча даврларида давлат қўшинлари унинг таянчи, халқнинг тинчлиги ва осойишталиги гарови бўлиб келган. Қўшинларнинг ҳолати, таъминоти, ҳарбийларни бурчни бажаришда масъулият, мардлик ва садоқат руҳида ҳамда маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш масалалари мамлакатлар тараққиётида муҳим аҳамият касб этган.Бу борада Шарқ алломаларининг қўшин, хусусан лашкарбоши ва аскарларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни шакллантириш борасидаги фикрлари диққатга сазовордир.



