遇见数据集

ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ САРАТОНИ ДИАГНОСТИКАСИДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)

收藏
Zenodo2026-03-12 更新2026-05-26 收录
官方服务:

资源简介:

Қалқонсимон без саратони (ҚБС) эндокрин безларнинг энг кенг тарқалган хавфли ўсмаси бўлиб, саратон касаллигининг умумий таркибида 1-1,5% ни ташкил қилади. Сўнгги йилларда қалқонсимон без саратони билан касалланишнинг барқарор ўсиши, айниқса ёш ва ўрта ёшдагилар орасида, скрининг дастурлари, шунингдек, ягона диагностика тактикасининг йўқлиги ушбу муаммони жаҳон онкологиясининг долзарб муаммолари қаторига киритади [6]. Адабиёт маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, ҚБС диагностикаси бир қатор жиддий қийинчиликлар билан боғлиқ. Бир томондан, клиникагача бўлган босқичда ўсмани анъанавий усуллар билан аниқлаш кўпинча қийин, баъзи ҳолларда эса мумкин эмас. Бошқа томондан, қалқонсимон безнинг кенг тарқалган шаклларида ўсма жараёнининг ҳақиқий давомийлигини ва унинг бўйин атрофидаги аъзолар билан ўзаро муносабатини ҳар доим ҳам аниқ белгилаб бўлмайди [12].

提供机构:
Zenodo
创建时间:
2026-03-12
二维码
社区交流群
二维码
科研交流群
商业服务